Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг дӯстлик ва аҳил қӯшниликни мустаҳкамлаш тӯғрисида қӯшма баёноти

09.03.2018 17:53, шаҳри Душанбе

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасида бӯлди.

Очиқ, дӯстона ва конструктив муҳитда ӯтган самарали музокаралар давомида давлат раҳбарлари Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолатидаги муҳим масалаларни, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш истиқболларини, шунингдек, ӯзаро қизиқиш уйғотадиган долзарб минтақавий ва халқаро муаммоларни батафсил муҳокама қилдилар.

Давлат раҳбарлари сӯнгги йилларда эришилган давлатлараро мулоқотнинг юқори даражасини, шунингдек, икки мамлакат ӯртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда кузатилаётган ижобий ӯсиш суръатини мамнуният билан қайд этган ҳолда,

икки мамлакат халқлари ӯртасида дӯстлик, аҳил қӯшнилик ва ӯзаро ҳурмат тамойилларига қатъий асосланган кӯп асрлик тарихий ва маданий умумийликдан келиб чиқиб,

Тожикистон билан Ӯзбекистон ӯртасидаги конструктив ва ӯзаро манфаатли ҳамкорлик икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли манфаатларига жавоб беришига, шунингдек, бутун Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва изчил ривожланишни таъминлашда асосий омил бӯлишига ишонч билдирган ҳолда,

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, шунингдек, БМТ Низоми мақсад ва принципларига, шу жумладан, мустақилликни ӯзаро ҳурмат қилиш, суверенитет, ҳудудий яхлитлик, чегараларнинг дахлсизлиги, бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик, тенг ҳуқуқлилик ва ӯзаро манфаатдорлик принципларига содиқликларини яна бир бор тасдиқлаб,

Тожикистон-Ӯзбекистон муносабатларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга, эришилган келишувларни ӯз вақтида ва тӯлиқ амалга оширилишини таъминлашга интилган ҳолда,

қуйидагилар тӯғрисида баёнот берадилар:

1. Давлат раҳбарлари тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, бутун минтақа тараққиёти ва равнақини таъминлашда юксак маъсулиятларини чуқур англаб, 2000 йил 15 июнда имзоланган Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида абадий дӯстлик тӯғрисида Шартнома қоидаларига таянган ҳолда, анъанавий дӯстлик, аҳил қӯшнилик ва ҳамкорлик муносабатларини имкон қадар янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга қатъий тайёр эканликларини тасдиқлайдилар.

Давлат раҳбарлари ташриф давомида имзоланган Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида тожик-ӯзбек Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тӯғрисида Шартнома бунга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Давлат раҳбарлари Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасидаги Давлат чегарасини дӯстлик, аҳил қӯшнилик ва ҳамкорлик чегарасига айлантиришнинг муҳимлигини ҳамда бу икки қардош халқларнинг ҳаётий муҳим манфаатларига жавоб беришини таъкидладилар.

2. Томонлар икки давлат ӯртасидаги муносабатларни изчил кенгайтириш учун конструктив сиёсий мулоқотнинг муҳимлигини қайд этган ҳолда, олий, юқори ва бошқа даражаларда алоқаларни янада кенгайтириш тарафдори эканликларини таъкидладилар.

Президентлар узоқ муддатли ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш ва ҳамкорликнинг барча йӯналишларидаги мавжуд юксак салоҳиятни имкон қадар тӯла рӯёбга чиқариш мақсадида яқин истиқболда икки давлат ӯртасида Стратегик шериклик тӯғрисидаги шартномани ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

3. Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ӯзбекистонда амалга оширилаётган, мамлакат салоҳиятини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш ва мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кӯламли ӯзгаришларни қӯллаб-қувватлашини билдирди.

Тожикистон Республикаси раҳбарияти минтақавий ҳамкорликни фаоллаштириш, хусусан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашувлари бӯйича учрашувларни мунтазам ташкил қилиш юзасидан Ӯзбекистон Республикаси ташаббусларини қӯллаб-қувватлашини билдирди.

4. Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг Тожикистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бӯйича саъй-ҳаракатларини қӯллаб-қувватлашини билдирди.

Ӯзбекистон раҳбарияти Тожикистоннинг 2018-2028 йилларда «Сув барқарор ривожланиш учун» халқаро ҳаракатлар ӯн йиллиги тӯғрисидаги ташаббусини қӯллаб-қувватлашини билдирди.

5. Президентлар Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида ӯзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг стратегик хусусиятини қайд этдилар.

Томонлар ӯзаро савдода кузатилаётган ижобий ӯсиш суръатини мамнуният билан қайд этдилар ҳамда икки томонлама товар айланмаси номенклатурасини диверсификация қилиш ва яқин йилларда унинг ҳажмини
500 млн. долларга етказиш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.

Шу муносабат билан Томонлар ӯзаро савдо номенклатурасини янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқладилар. Томонлар саноат кооперацияларини ривожлантириш, қӯшма корхоналар ва савдо уйларини яратиш, ташқи савдо инфратузилмалари ва экспорт-импорт операцияларини қӯллаб-қувватлаш механизмларини фаол ривожлантириш, шунингдек, ӯзаролик асосида бизнес-форумлар ва саноат маҳсулотларининг миллий кӯргазмаларини ташкил қилиш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этдилар.

Томонлар иккала мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш ва рағбатлантириш бӯйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини амалга оширадилар. Шу муносабат билан давлат раҳбарлари Тожикистон Республикаси Ҳукумати билан Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ӯзаро ҳимоя қилиш тӯғрисида Битим имзоланганини мамнуният билан қайд этадилар.

Томонлар ишбилармон доиралар ӯртасида алоқаларни кенгайтириш ҳамда салмоқли савдо битимлари ва шартномаларни тузишга кӯмаклашган ӯзаро миллий кӯргазмалар ва бизнес-форумлар 2017 йилда Душанбе ва Тошкент шаҳарларида муваффақиятли ӯтказилганлигини қайд этдилар.

Бӯлиб ӯтган олий даражадаги ташриф доирасида Душанбе шаҳрида ташкил қилинган «Ӯзбекистонда ишлаб чиқарилган» кӯргазмаси ва Тожикистон-Ӯзбекистон қӯшма бизнес-форумига юқори баҳо берилди.

Икки давлат раҳбарлари 2018 йил 10 январда Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бӯйича ҳукуматлараро комиссиянинг бешинчи йиғилиши якунларини ижобий баҳоладилар ҳамда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бӯйича барча масалаларни ҳал қилишда, шунингдек, ҳамкорликнинг янги истиқболли йӯналишларини аниқлашда унинг самарали механизм сифатидаги ролини янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Томонлар мазкур ташриф давомида имзоланган Тожикистон Республикаси Ҳукумати билан Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида минтақалараро ҳамкорлик тӯғрисида Битимга мувофиқ савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки давлат минтақалари ӯртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш зарурлигини қайд этдилар.

6. Давлат раҳбарлари икки мамлакатнинг умумий транспорт-коммуникациявий имкониятлари ва транзит салоҳиятидан имкон қадар тӯла фойдаланишга алоҳида аҳамият берган ҳолда, транспорт қатнови соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш ва мавжуд автомобиль, темир йӯл, ҳаво қатнови транзит йӯналишларини қайта тиклаш ва янгиларини яратиш масалаларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли идораларга топшириқ бердилар.

Президентлар томонидан 2017 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳри билан Душанбе шаҳри ӯртасида тӯғридан-тӯғри авиақатновнинг очилиши катта мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар икки мамлакат шаҳарлари ӯртасида мавжуд автомобиль, темир йӯл ва ҳаво қатнови йӯналишларини қайта ишга тушириш ва янгиларини очиш Тожикистон билан Ӯзбекистон ӯртасида маданий-гуманитар ва савдо-иқтисодий муносабатларнинг фаоллашувига кӯмаклашишини таъкидладилар.

Ӯзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси темир йӯллари иштирокида ташқи савдо юкларини ташишда рақобатбардош тарифларни шакллантириш масалалари бӯйича янада кенг ҳамкорлик қилиш амалдаги транспорт йӯлакларини самарали иш юкламаси билан таъминлашга имкон яратиши қайд этилди.

Шу муносабат билан икки давлат раҳбарлари «Ғалаба - Амузанг» участкасида темир йӯл қатновининг қайта ишга туширилганини мамнуният билан таъкидладилар.

7. Иккала давлат раҳбарлари маданий-гуманитар соҳада, илмий муассасалар, ӯқув юртлари, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва спорт жамоалари, ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари, касаба уюшмалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари ӯртасида тӯғридан-тӯғри алоқалар ва тажриба алмашинувни ривожлантириш бӯйича ҳамкорликнинг устувор хусусиятини қайд этдилар.

Давлат раҳбарлари томонидан 2017 йилда Тожикистон Республикасида Ӯзбекистон Республикаси маданияти кунлари ва Ӯзбекистон Республикасида Тожикистон Республикаси маданияти кунлари муваффақиятли ӯтказилганига юқори баҳо берилди.

Давлат раҳбарлари таълим ва фан соҳасида ӯзаро алоқаларни, шу жумладан, икки мамлакат олий ӯқув юртлари ва фанлар академиялари ӯртасида ҳамкорликни ривожлантириш орқали кенгайтириш зарурлигини қайд этдилар.

Томонлар илмий ва педагогик кадрларни тайёрлаш, тадқиқотчилар, мутахассислар, профессор-ӯқитувчи кадрлар ва талабалар билан алмашинув, шунингдек, таълим тӯғрисидаги ҳужжатлар, малака ва илмий даражаларни ӯзаро тан олиш масалалари бӯйича ахборот алмашинуви соҳаларида ҳамкорлик қиладилар ва қулай шароитлар яратадилар.

8. Томонлар бундан буён ҳам икки давлат ҳудудида миллий маданий марказлар фаолияти учун она тили, маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришда қулай шароитлар яратиб берадилар, бир давлат ҳудудидаги бошқа давлат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бӯйича чора-тадбирларни амалга оширадилар.

Икки мамлакат Президентлари ӯзбек тилини Тожикистонда ҳамда тожик тилини Ӯзбекистонда ӯрганиш ва ӯргатишни такомиллаштириш, тожик ва ӯзбек тилларида ӯқитиладиган умумий таълим ӯқув муассасалари тизимини кенгайтириш, ӯқув ва бадиий адабиётлар, даврий ва илмий нашрлар билан алмашинув бӯйича ҳамкорлик ӯрнатиш, икки мамлакатнинг мумтоз адабиёт вакиллари ва замонавий муаллифлари асарларини таржима қилишни қӯллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар.

Тожикистон томони Ӯзбекистон томонининг Самарқанд шаҳрида икки халқнинг буюк вакиллари А.Навоий ва А.Жомийга ёдгорлик ӯрнатиш, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги замонавий тожик адабиётининг асосчиси С.Айний музейини реконструкция қилиш тӯғрисидаги қарорини мамнуният билан қарши олди.

Ӯзбекистон томони, ӯз навбатида, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Душанбе шаҳрида А.Навоий номидаги паркни барпо қилиш ва унда А.Навоий ва А.Жомийга ёдгорлик ӯрнатиш ҳақидаги қарорини мамнуният билан қарши олди.

9. Томонлар Тожикистон-Ӯзбекистон Давлат чегарасидан ӯтказиш пунктлари фаолиятининг қайта тикланганини мамнуният билан эътироф этиб, уларнинг тӯлақонли фаолият юритиши иккала халқ манфаатларига хизмат қилишини ҳамда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишини таъкидладилар.

Давлат раҳбарлари Тожикистон ва Ӯзбекистон халқлари ӯртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга кӯмаклашадиган, икки давлат фуқароларининг 30 кунга қадар ӯзаро сафарлари учун визасиз режимнинг жорий қилинаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

10. Президентлар терроризм ва экстремизм, наркотрафик, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний қурол савдоси, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, ноқонуний миграция ҳамда бошқа минтақавий ва халқаро хавфсизликка оид хуруж ва таҳдидларга қарши курашишда ҳам икки томонлама, ҳам халқаро форматларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, ӯз ҳудудларида Томонларнинг миллий хавфсизлик манфаатларига қарши қаратилган ноқонуний фаолиятни амалга оширишга йӯл қӯймасликка тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Ушбу мақсадларда Тожикистон ва Ӯзбекистон тегишли идораларининг маслаҳатлашувларини ӯтказиш орқали ҳамкорликни такомиллаштириш бӯйича барча зарурий чоралар кӯрилади.

11. Икки давлат раҳбарлари ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳаларда, шунингдек, ҳарбий таълим соҳасида ӯзаро манфаатли асосларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

12. Президентлар икки мамлакатнинг чегараолди ҳудудларида муҳандислик тӯсиқлари участкаларини зарарсизлантириш масаласи бӯйича Тожикистон-Ӯзбекистон қӯшма ишчи гуруҳи тузлишини мамнуният билан эътироф этдилар ва мазкур ишларни 2018-2019 йилларда якунлаш лозимлигини қайд этдилар.

13. Президентлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф қилиш соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштириш, амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва аниқ тадбирларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

14. Томонлар Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва изчил ривожланишни таъминлашга доир долзарб масалалар бӯйича позицияларининг бир-бирига мос келиши ёки яқинлигини тасдиқладилар.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёда барча ички минтақавий муаммоларни ҳал этиш минтақа давлатларининг фақатгина ӯзлари томонидан очиқ ва конструктив мулоқот орқали тенг ҳуқуқлилик, ӯзаро манфаатдорлик ва бир-бирларининг манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширилиши мумкин ва лозимлигини таъкидладилар.

15. Президентлар Марказий Осиё фаровонлигининг асосий омилларидан бири минтақанинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика ресурсларидан комплекс фойдаланиш эканлигини таъкидладилар. Очиқ мулоқот, ӯзаро англашувни мустаҳкамлаш ва конструктив ҳамкорликни ривожлантириш, ӯзаро мақбул, адолатли ва оқилона ечимларни топиш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш соҳасида минтақавий шерикликни ривожлантиришдан ӯзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар ҳамда Марказий Осиё учун сув-энергетика муаммоларини ҳал этишда мавжуд ва барпо этилаётган гидроэнергетик иншоотлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Шу муносабат билан Ӯзбекистон томони Тожикистон Республикасида гидротехник иншоотлар, шу жумладан, Роғун гидроэлектр станциясининг қурилишида умумътироф этилган халқаро нормалар ва мазкур объектларни қуриш бӯйича стандартларга риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда иштирок этиш имкониятини ҳар томонлама кӯриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.

Давлат раҳбарлари минтақадаги барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда конструктив мулоқот ӯрнатишга кӯмаклашадиган Марказий Осиё трансчегаравий сув ресурсларидан комплекс тарзда ва самарали фойдаланиш бӯйича ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Томонлар Марказий Осиё халқаро экологик форуми (Тошкент, 2018 йил 5-8 июнь) ва 2018-2028 йилларда «Сув барқарор ривожланиш учун» халқаро ҳаракатлар ӯн йиллиги бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (Душанбе, 2018 йил 20-22 июнь) ӯтказилишини мамнуният билан эътироф этадилар.

16. Президентлар халқаро масалаларда ҳар қандай қарама-қаршилик ва келишмовчиликларни фақатгина сиёсий йӯл билан, музокаралар ва бошқа тинч воситалар орқали ҳал қилиш мумкин, деган якдил фикрдалар.

Томонлар халқаро майдонда икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамлаш учун салмоқли салоҳият мавжудлигини қайд этдилар ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида Ӯзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришга ӯзаро интилишларини билдирдилар.

Президентлар БМТ глобал хавфсизликни сақлашга кӯмаклашадиган етакчи универсал халқаро тузилма, шунингдек, давлатлараро ва халқаро муаммоларни ҳал қилиш учун асосий майдон бӯлиб қолмоқда, деган якдил фикрдалар. Томонлар халқаро муносабатларда унинг марказий мувофиқлаштирувчи ролини мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқладилар.

Томонлар «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» номли Афғонистон бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (Тошкент шаҳри, 2018 йил 26-27 март) ҳамда Терроризм ва радикализмга қарши курашиш масалалари бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (Душанбе шаҳри, 2018 йил 3-4 май) ӯтказилишини мамнуният билан эътироф этадилар.

Тожикистон томони Ӯзбекистон томонининг БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бӯйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» ва «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияларини, шунингдек, Ёшлар ҳуқуқлари тӯғрисида БМТ конвенциясини ишлаб чиқиш ва илгари суриш бӯйича ташаббусини қӯллаб-қувватлади.

Томонлар Тожикистоннинг 2018 йилда МДҲга раислик қилишини ҳисобга олган ҳолда, Ҳамдӯстликни ӯзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун таъсирчан майдонга айлантириш мақсадида унинг механизмларидан янада самарали фойдаланишдан ӯзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Ӯзбекистон томони Тожикистон томонининг Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Антинаркотик марказини ташкил қилиш тӯғрисидаги ташаббусини қӯллаб-қувватлади.

Тожикистон томонига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари темир йӯл маъмуриятлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ӯтказиш ҳамда ШҲТ аъзо-давлатлари раҳбарларининг ёшларга қӯшма мурожаатини қабул қилиш тӯғрисидаги Ӯзбекистон томони ташаббусини қӯллаб-қувватлаганлик учун миннатдорлик билдирилди.

Президентлар Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида икки мамлакатнинг конструктив ҳамкорлигига юқори баҳо бердилар. Тожикистон томони Ташкилотнинг Фан ва технологиялар бӯйича иккинчи саммитини 2020 йилда Ӯзбекистонда ӯтказиш тӯғрисида Ӯзбекистон томонининг таклифини қӯллаб-қувватлади.

17. Давлат раҳбарлари Томонлар ӯртасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни ӯз вақтида ва виждонан бажаришга содиқ эканликларини билдирдилар ҳамда ӯзаро қизиқиш уйғотадиган соҳаларда Тожикистон-Ӯзбекистон муносабатларини жадаллаштириш учун шартномавий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва кенгайтириш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидладилар.

Томонлар Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи натижаларини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда бӯлиб ӯтган музокаралар ва ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар турли соҳаларда икки томонлама ӯзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга янги туртки беришини, шунингдек, давлатлараро муносабатларни ҳар томонлама чуқурлаштиришга салмоқли ҳисса қӯшишини таъкидладилар.

18. Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонга ва бутун Тожикистон халқига Ӯзбекистон делегациясига кӯрсатилган меҳмондӯстлик, самимий ва дӯстона қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонга давлат ташрифи билан Ӯзбекистонда бӯлишни таклиф қилди. Ташрифнинг аниқ муддатлари дипломатик каналлар орқали келишилади.

 

 

Тожикистон Республикаси
Президенти
Имомали  Раҳмон 

Ӯзбекистон Республикаси
Президенти

Шавкат  Мирзиёев

Душанбе шаҳри, 2018 йил 9 март

facebook
twitter
 
Идома
 
Идома
Идома
Нома ба президент
Мувофиқи талаботи моддаи 21 Қонуни Ҷумҳурии Тоҷикистон «Дар бораи муроҷиатҳои шахсони воқеӣ ва ҳуқуқӣ» муроҷиатҳое, ки дар онҳо насаб, ном, номи падари шахси воқеӣ, маълумот дар бораи суроғаи маҳалли истиқомат ё номи пурраи шахси ҳуқуқӣ ва суроғаи маҳалли ҷойгиршавии он зикр нашудаанд ё хато нишон дода шудаанд, инчунин бе имзо (имзои электронии рақамӣ) пешниҳод шудаанд, муроҷиатҳои беном дониста шуда, мавриди баррасӣ қарор намегиранд, агар онҳо дорои маълумот оид ба тайёрӣ барои содир кардани ҷиноят ё ҷинояти содиршуда набошанд.
Image CAPTCHA
Харита
© Хадамоти матбуоти Президенти Тоҷикистон, 2005 - 2018
Тел/Факс.: (+992 37)2212520